Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлик хориждаги ўзбекистонликларни ишга чақирмоқда

Вазирлик хориждаги ўзбекистонликларни ишга чақирмоқда

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Юртимизда илк маротаба Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан хорижий мамлакатларда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар учун «Career Bridge» лойиҳаси доирасида видеоконференция ўтказилди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги онлайн-конференцияда сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган ишлар билан бирга тизимида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида тақдимот ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Тўғридан-тўғри мулоқот шаклида ташкил этилган видеоконференцияда Россия, Япония, Туркия ва Латвиядаги етакчи олий таълим муассасаларининг 2000 нафардан ортиқ битирувчилари иштирок этди.

Онлайн-мулоқотда вазирлик хориждаги ватандошларимизни олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда иштирок этишга ва ватанимиз равнақига биргаликда ҳисса қўшишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг