Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлик журналистлар учун ўқув курслари ташкил қилмоқда

Вазирлик журналистлар учун ўқув курслари ташкил қилмоқда

Фото: «ucalp»

Адлия вазирлиги журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳуқуқий мавзуларда ўқув курслари ташкил қилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Xabar.uz»га хабар берди.

«Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар» деб номланган ушбу ўқув курслари тўртта контингент (матбуот, телевидение, радио ва электрон оммавий ахборот воситалари)ни ўзи ичига олиб, дастлабки ўқув курслари жорий йилнинг февраль ойида ташкил этилади.

Ўқув курсларини самарали ташкил этиш бўйича ривожланган давлатлар амалиётига таянган ҳолда ўқув дастури ишлаб чиқилди.

Ушбу дастурга асосан машғулотлар икки кун давом этиб, улар қуйидаги модуллар асосида олиб борилади:

  • оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари;
  • журналистнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
  • ахборот олиш ва тарқатиш кафолатлари, ахборот тарқатишда инсон шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва жавобгарлик масалалари;
  • қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, муҳокама қилиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш. Қонунчиликни шарҳлаш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотлар, уни оммавий ахборот воситалари ёритиш;
  • мурожаатлар билан ишлаш. Давлат хизматлари кўрсатиш масалалари;
  • ҳуқуқий материалларни тайёрлашда журналистнинг юридик лексикадан фойдаланишига доир қоидалар;
  • ОАВ ходимларининг Lex.uz қонун ҳужжатлари электрон базаси билан ишлаши;
  • журналист этикаси ва ахлоқий чегаралар;
  • коррупцияга қарши курашишда ОАВнинг иштироки.

Журналистлар учун ушбу курслар доимий равишда амалга оширилади.

Машғулотлар малакали ва тажрибали ҳуқуқшунослар ҳамда журналистлар томонидан интерактив ва фаол суҳбатлар тарзида инновацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда ташкил этилади.

Ушбу курсларда таҳсил олиш бепул бўлиб, хоҳловчилар қуйидаги манзилга мурожаат этишлари мумкин: [email protected]

Курс битирувчиларига тегишли сертификатлар тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг