Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ банки «BankExpo-2019» кўргазмасида ўз мижозларини тақдирлади

Халқ банки «BankExpo-2019» кўргазмасида ўз мижозларини тақдирлади

Фото: Халқ банки матбуот хизмати

«Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «BankExpo-2019» банк-молия хизматлари, ускуналари ва технологияларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу кўргазмада акциядорлик тижорат Халқ банки ўзининг банк хизматлари акс этган стендлари, тарқатма материаллари, буклет ва флаерлари, малакали мутахассислари билан фаол иштирок этяпти.  

Таъкидлаш лозимки, ушбу кўргазма доирасида АТ Халқ банкининг ҳудудлардаги энг яхши саккиз нафар мижози тадбир доирасида банкнинг махсус ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлангани барчага ўзгача кайфият улашди. 

Кўргазма павилионида ташкил этилган Халқ банки стендига кўплаб мижозлар, жумладан, ёш тадбиркорлар, олий таълим муассасалари талабалари, юртимиз аҳолиси ва меҳмонлари қизиқиш билдирмоқда. Уларга банкнинг малакали мутахассислари томонидан маслаҳатлар, саволларига жавоблар, шунингдек, банк хизматлари ҳақидаги тарқатма материаллар берилмоқда.

Расмий сайт: xb.uz 

Телеграм: https://t.me/xalqbankinfo

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг