Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Ўзбекистонга келади

Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Ўзбекистонга келади

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати

Женевада (Швейцария) бўлиб ўтаётган 107-Халқаро меҳнат конференцияси доирасида Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдер билан учрашди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда жаноб Райдер Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги ва самарадорлигига алоҳида тўхталди. Республикада болалар ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни алоҳида қайд этди. Жаноб Райдер Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида аҳолини муносиб, тўлиқ ва самарали меҳнат қилиш тамойилларини тарғиб қилиш масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув давомида ХМТ Бош директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюришини таъкидлади. Г.Райдер декабр ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро меҳнат конференцияси доирасида мамлакатимизга ташриф буюришни режалаштирган.

107-Халқаро меҳнат конференциясида Ўзбекистон делегацияси таркибида бош вазир ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбаева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Қудбиев, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ва Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг ўринбосари Б.Махмадалиев иштирок этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг