Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразм вилоятига ҳоким тайинланди

Хоразм вилоятига ҳоким тайинланди

Фото: «Gazeta.uz»

Беруний тумани ҳокими Фарход Эрманов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

Маълумот учун, Фарход Эрманов 1958 йилда таваллуд топган. У 1995-1998 йилларда Амударё тумани ҳокими, 2004-2010 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, 2010 йилдан буён Беруний тумани ҳокими лавозимларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, бу пайтгача вилоят ҳокимлиги вазифасини Илгизар Собиров бажариб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг