Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хушхабар! Бахтинисо Маҳмудова операцияси учун керакли маблағ йиғиб бўлинди

Хушхабар! Бахтинисо Маҳмудова операцияси учун керакли маблағ йиғиб бўлинди

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва нашрларда ёш ижодкор қиз Бахтинисо Маҳмудованинг соғайиши учун керак бўладиган операция учун  ёрдам акцияси ўтказилаётганидан хабарингиз бор. 

«Маданият ва маърифат» канали, «Яхшилик» кўрсатуви бошловчиси Бахтиёр Насриддинов ўзининг «Facebook»даги саҳифасида ёзишича, Бахтинисонинг тузалиши учун зарур 22 минг доллар маблағ бугун йиғиб бўлинган. 

«Ҳамманинг севимлисига айланиб улгурган қашқадарёлик ёш ижодкор Бахтинисо Маҳмудова операцияси учун керакли маблағ (22 000 доллар) йиғиб бўлинди. Ҳар қандай кўринишда ўз ҳиссасини қўшган барча инсонларга минг раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Шифокорлар соғайиб кетишга умид борлигини ва даволаш учун катта миқдорда маблағ талаб этилишини айтишганди. Бахтинисонинг соғлиги йўлида ёрдам сўраб «Яхшилик» кўрсатуви орқали сизга мурожаат қилгандик» дея ёзган журналист. 

Аввалроқ Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев Иттифоқ ёш шоира қизга ёрдам беришини айтганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг