Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари учун газ арзонлаши мумкин

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари учун газ арзонлаши мумкин

1 куб метр учун белгиланган тарифни 600 сўмдан 320 сўмгача пасайтириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда «Норма» маълум қилди.

Қайд этилишича, Монополияга қарши қўмитага маҳаллий қозонхоналар учун фойдаланиладиган газ нархи оширилганлиги сабабли сўнгги пайтда аҳоли ва ХУМШдан шикоятлар келиб тушган.

Қўмита вазиятни ўрганиб, иситиш мақсадида маҳаллий қозонхоналарда табиий газдан фойдаланган ХУМШ улгуржи истеъмолчиларга тенглаштирилиб, 1 куб метр учун 600 сўмлик тариф бўйича ҳақ тўлашини аниқлади. Айни пайтда аҳоли коммунал-маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган табиий газ қиймати 1 куб метр учун 320 сўмни ташкил этади.

Нархлардаги нотенгликни бартараф этиш мақсадида қўмита Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. У қабул қилинган тақдирда маҳаллий қозонхоналарга эга бўлган барча ХУМШ газ ҳақини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича: 1 куб метр учун 320 сўмдан тўлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг