Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қанча вақт ва маблағ талаб этилади?

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қанча вақт ва маблағ талаб этилади?

Янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси

Фото: «Sputnik»

Янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш тизими яна ишга тушди, деб хабар қилмоқда «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларига таяниб «Sputnik».

«Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш жараёни бироз осонлашган. Соат 14:00 да етиб келдим. Ариза ёзишга 2 дақиқа вақт кетди. Ундан сўнг кассага пул тўладим. Бунга  кассада навбат бўлгани туфайли 10  дақиқа вақт кетди. Кейин ҳужжатларни 3-хонага топширдим – 15 дақиқа. Сўнг 5-кабинетда суратга тушдим – яна 10 дақиқа. Ўша ерда барча ҳужжатларни қолдирдим. Кейин кутиб турдим. Умуман ҳамма югур-югурга 2 соатдан кам вақт ва 126 минг сўм пул кетди», — деб ёзиб қолдирган Дилшод Насиров номли фойдаланувчи.

Унинг айтишига кўра, янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва экзамен варақаси керак бўлган холос. Тўланган пулнинг 121 минг сўми кассага 5 минг сўми ариза тўлдиришга кетган.

«Шундан бошқа ҳеч қандай маълумотнома ёки сизни бир йилдан ортиқ ҳайдовчилик тажрибангиз борлигини тасдиқлайдиган автомобил техпаспорти  керак эмас!», — дея қайд этган гуруҳ аъзоси.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг