Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда мудофаа бюджети рекорд даражага етади

Японияда мудофаа бюджети рекорд даражага етади

Фото: «Векипедия»

Япония парламентининг юқори палатасида жорий йилнинг 1 апрелидан 2019 йилнинг 1 мартига қадар давом этадиган молиявий йил учун рекорд миқдорда мудофаа бюджети қабул қилинди.

Мудофаа харажатлари 5,191 триллион иен (49 миллиард доллар атрофида)ни ташкил этади. Бу ҳақда япон ОАВ маълумотига асосланиб, «РИА Новости» маълум қилмоқда. 

Аввалги йил билан солиштирганда ҳарбий харажат 1,17 фоиз ошади. Бу ҳолат КХДРнинг ҳарбий фаоллиги ошиб бориши, унинг ядро ва ракета дастури ривожи сабабли Япония ракетага қарши мудофаа тизимини кучайтиришга мажбурлиги билан боғлиқдир. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг