Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йўл-патруль хизмати ходимларини рағбатлантириш учун жамғарма ташкил этилди

Йўл-патруль хизмати ходимларини рағбатлантириш учун жамғарма ташкил этилди

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ташкил этилди.

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан солинадиган ва Ички ишлар вазирлигининг Моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа ҳаракатлар махсус жамғармасига тушадиган жарималар суммасининг 10 фоизи Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи этиб белгиланди.

Жамғарма маблағларидан фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш учун фойдаланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг