Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси фуқароларни хавфдан огоҳлантирди

Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси фуқароларни хавфдан огоҳлантирди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси об-ҳавонинг кескин совуб кетиши натижасида газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжнинг ортишини ҳисобга олиб, фуқароларни ёнғин хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.

«Кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ва электр ускуналаридан ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишингизни сўраймиз:

- қўлбола ва носоз газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

- иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;

- иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюм ва осон алангаланувчи маҳсулотларни сақламанг;

- газ ускуналарини улаш тартиб-қоидаларига риоя қилинг;

- агарда газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига хабар беринг;

- иситиш печлари ва уларнинг мўрилари созлигига эътибор беринг;

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларга риоя этиш билан сиз ўзингиз ва яқинларингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз»,- дейилади бошқарма хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг