Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Ёшлар» радиоси бошловчиси калтаклаб кетилди

Тошкентда «Ёшлар» радиоси бошловчиси калтаклаб кетилди

«Ёшлар» радиоси бошловчиси Зиёдулла Саъдуллаев курсдошлари томонидан калтакланиб, беш кундан буён шифохонада даволанмоқда дея ёзмоқда «Дарё».

Камолиддин Муҳитдиновнинг айтишича, Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институтида таҳсил олувчи Зиёдулла Саъдуллаевни курсдоши тепкилаётган вақтда ҳодисани институт домласи ва 8 нафар курсдоши томошабин бўлиб кузатиб турган.

«Ёшлар» каналининг яна бир мухбири Дониёр Юсупов Facebook ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳига ёзишича, Зиёдулла Саъдуллаевни уч киши ушлаб турган, бири калтаклаган. Ўзидан кетиб полга йиқилганидан кейин ҳам юз-кўзи аралаш тепкилашга қўйиб беришган.

Шунингдек, калтакланган бошловчидан даъвосини қайтариб олишни ҳам талаб қилишган.

Дониёр Юсуповнинг ёзишича, ички ишлар органлари ходимлари ҳам ишни «ёпти-ёпти» қилишга уринмоқда, беш кундан буён суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилмаган.

Журналистларнинг маълум қилишича, ҳодиса Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти ҳудудида содир бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг