Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зулфия мукофоти совриндорлари номи маълум бўлди

Зулфия мукофоти совриндорлари номи маълум бўлди

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати маълум бўлди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида қарори» эълон қилинди. 

Демак совриндорлар қуйидагилар:

Худайбергенова Гулшинар Жангабаевна - Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик синфи ўқитувчиси

Коканова Нурсулиу Женисбай қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг чет тиллари факультети филология йўналиши 4-босқич талабаси

Сулейманова Ўғилхон Абдуразок қизи - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Андижон вилояти бўлими артист-мақомчиси

Жонибекова Хусниёбону Эргашвой қизи - Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Гара гури» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси

Пулатова Моҳичехра Темировна - Бухоро давлат университетининг қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича таянч докторанти

Тўхтамишова Гулнора Мэлс қизи - Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 2-касб-ҳунар мактабининг информатика фани ўқитувчиси

Чилмурзаева Мафтуна Абдуманнон қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича мустақил тадқиқотчиси (Жиззах вилояти)

Хожибоқиева Нигинахон Ўткир қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали психология факультети иқтисодиёт йўналиши  3-босқич талабаси

Ҳакимова Шаҳзода Баҳриддин қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 1-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)

Мирзаёрова Севара Убайдуллаевна - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг саноат иссиқлик энергетикаси ихтисослиги бўйича таянч докторанти

Эшпўлатова Моҳира Ўткиржон қизи -Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси (Навоий вилояти)

Омонбоева Меруерт Эркин қизи - Навоий вилояти Нурота туманидаги «Қосимқажи-Меруерт» масъулияти чекланган жамияти директори

Хакимова Дилшода Ойбек қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультети 4-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Аҳмаджонова Муҳайёжон Акрамжон қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 6-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Савадян Вилана Арсеновна - Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 51-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси, бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Юнусова Наргиза Туйчимурод қизи - Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани «Қўшчинор» газетаси мухбири

Акрамова Сарвиноз Абдувоҳид қизи - Тошкент давлат шарқшунослик университетининг шарқ филологияси ва таржимашунослик факультети 3-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)

Ирисқулова Камола Нормат қизи - Тошкент давлат транспорт университетининг автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Сирдарё вилояти)

Эргашова Садоқат Эшмамат қизи - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Сурхондарё вилояти)

Суюнова Шамсиқамар Искандаровна - Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси

Турсунбоева Фотима Ботир қизи - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера ижрочиси (Тошкент вилояти)

Хақназарова Умида Урал қизи - Тошкент давлат аграр университетининг ипакчилик мутахассислиги бўйича 2-босқич магистранти

Абдусатторова Зиёдахон Дилшоджон қизи - Фарғона вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг камондан отиш бўйича спортчиси

Йўлдашева Мухайёхон Алишер қизи - Фарғона политехника институтининг қурилиш факультети 4-босқич талабаси

Шомуротова Зулфия Акмалжон қизи - Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси

Сапаева Рисолат Рустам қизи - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали хореография факультети 2-босқич талабаси

Тошева Маржана Рустам қизи - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг вокал ва чолғу ижрочилиги педагогларини тайёрлаш кафедраси ўқитувчиси

Трашкова Елизавета Дмитриевна  - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография санъати факультети 1-босқич талабаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг