Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зулфия мукофоти совриндорлари рўйхати эълон қилинди

Зулфия мукофоти совриндорлари рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 3 март куни «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати

Каримбоева Шаҳзода Камоладдин қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Оразбаева Гулсанем Жалғасбай қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси

Комилова Меҳриноз Ойбекжон қизи — Андижон давлат тиббиёт институтининг 2-босқич магистранти

Раджиева Гулхаёхон Шухратжон қизи — Андижон давлат университетининг 3-босқич талабаси

Салимова Амира Суннатжон қизи — Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Умарқулова Динора Шерали қизи — Бухоро давлат университетининг 4-босқич талабаси

Имомова Дилдора Шухрат қизи — Жиззах политехника институтининг 4-босқич талабаси

Мамарасулова Муқаддас Абдулқосим қизи — Жиззах давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси

Аҳматова Ситорабону Зоҳиджон қизи — Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг 4-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)

Бердиева Ирода Худайшукуровна — Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич магистранти (Қашқадарё вилояти)

Ибодуллаева Нафиса Муҳитдиновна — Навоий давлат педагогика институтининг таянч докторанти

Шомуротова Нодирабегим Одиловна — Навоий вилояти Навоий шаҳридаги ихтисослаштирилган маданият мактабининг 10-синф ўқувчиси

Абдуллаева Манзура Насибилло қизи — Наманган давлат университетининг 2-босқич магистранти

Хушназарова Айшахон Адҳамжон қизи — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 3-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Хайруллаева Феруза Нурмат қизи — «Республика ёш ижодкорлар кенгаши» нодавлат нотижорат ташкилоти матбуот котиби (Самарқанд вилояти)

Шомуродова Моҳинисо Шавкат қизи — Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич талабаси (Самарқанд вилояти)

Суннатова Мадина Ғофуржон қизи — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)

Ҳожибобоева Сарвиноз Ҳабибжон қизи — Гулистон давлат университетининг 3-босқич талабаси

Комилжонова Нилуфар Шухрат қизи — Термиз давлат университетининг 3-босқич талабаси

Омонова Умида Шуҳрат қизи — Ўзбекистон шахмат федерациясининг Халқаро шахмат академияси спортчи-ўқувчиси (Сурхондарё вилояти)

Деҳқонова Мадинабону Дилшод қизи — Ўзбекистон давлат консерваториясининг 2-босқич талабаси (Тошкент вилояти)

Назарова Зилола Эргашбой қизи — Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари

Йўлдошева Фарзона Бахтиёр қизи — Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактабининг 10-синф ўқувчиси

Турсунова Дилнозахон Исроилжон қизи — Фарғона политехника институтининг 4-босқич талабаси

Жумабоева Шахзода Неъматжон қизи — Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси

Каримова Мадина Жуманазаровна — Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Ким Юлия Олеговна — Республика олий спорт маҳорати мактабининг фигурали учиш бўйича мураббийи (Тошкент шаҳри)

Рахимова Сайёра Яшин қизи — Тошкент ахборот технологиялари университетининг 4-босқич талабаси (Тошкент шаҳри)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти ажратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг