ЖЧ-2026. Испания Уругвайни енгди, Кабо-Верде гуруҳдан чиқди, Эрон бошқаларнинг натижасини кутади
ЖЧ-2026 3-тур ўйинларидан сўнг яна бир қатор терма жамоалар плей-офф босқичига йўлланма олди.
Испания Уругвайни мағлуб этиб (1:0), 7 очко тўплаб плей-оффга йўл олди. Кабо-Верде эса Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади (0:0) ва 2-ўрин билан мундиалдаги илк иштирокидаёқ гуруҳдан чиқди. Уругвай ва Саудия Арабистони турнир билан хайрлашди.

Миср ва Эрон учрашуви дуранг билан якунланди (1:0), Белгия эса Янги Зеландияни йирик ҳисобда мағлуб этди (5:1).
Эрон ҳозирча плей-офф зонасида, аммо Хорватия ва Жазоир очко олиб, Конго ютадиган бўлса, Эрон гуруҳда қолиб кетади.

Бўлиб ўтган сўнгги тур ўйинларидан сўнг Португалия, Англия, Миср, Гана ва Парагвай миллий жамоалари ҳам плей-офф йўлланмасига эга бўлди. Айни вақтда ушбу жамоаларнинг ҳар бири ҳисобида 4 тадан очко бор — бу уларнинг ўз гуруҳларидан чиқиши учун етарли бўлди.
Шунингдек, аввал маълум бўлмаган 1/16 финал босқичининг яна икки жуфтлиги ҳам аниқ бўлди. Германия Парагвайга қарши майдонга тушса, Франция Швеция билан куч синашади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter