Opta суперкомпютери Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятини баҳолади
Opta суперкомпютери ЖЧ-2026 да қатнашадиган терма жамоаларнинг чемпион бўлиш имкониятларини ҳисоблаб чиқди.
Суперкомпютерга кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг бу борадаги имконияти — 0,07 фоиз. Яъни «оқ бўрилар» имконияти энг паст жамоалар қаторида кўрсатилди.
Ушбу рейтингда Панама ва Иордания терма жамоалари ҳам Ўзбекистон билан бир хил баҳоланди (0,07 фоиз).
Шунга қарамасдан, Opta Ўзбекистоннинг плей-офф босқичига чиқиш имкониятини анча юқори — 12,62 фоиз дея баҳолади.
Суперкомпютер ЖЧ-2026 асосий фаворити сифатида Испанияни кўрсатди. Кейинги ўринларда — Франция ва Англия.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter