Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ атом сувости кемаси Гибралтарга етиб келди

АҚШ атом сувости кемаси Гибралтарга етиб келди

Фото: US Naval Forces Europe

АҚШнинг қитъалараро баллистик ракеталар билан жиҳозланган «Огайо» (Ohio) тоифасидаги стратегик атом сувости кемаси 10 май куни Гибралтардаги базага кириб келди.

«Бу Қўшма Штатларнинг имкониятлари, мослашувчанлиги ва НАТОдаги иттифоқчилар олдидаги содиқлигини намойиш этади. «Ohio» сувости кемалари баллистик ракеталарни учириш учун кўзга ташланмас платформа ҳисобланиб, АҚШ ядровий триадаси (учлиги)нинг энг чидамли ва яшовчан қисмидир», — дея таъкидлади Пентагон матбуот хизмати.

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари таркибида 14 та «Ohio» тоифасидаги сувости кемаси мавжуд. Уларнинг ҳар бири ажралувчи каллакларга эга 20 тагача «Trident II D-5» баллистик ракеталарини ташиш имкониятига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг