Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пропискасиз яшаганлар учун жарима миқдори камайтирилади

Пропискасиз яшаганлар учун жарима миқдори камайтирилади

Фото: «Спутник»

Ўзбекистонда паспорт тизими ва прописка масалалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан муҳим қарорлар лойиҳалари тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Лойиҳага кўра, паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек, фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшаб туришига йўл қўйиши энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввал энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солинган.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан қуйидаги мазмундаги 2232-модда: «Паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан фуқароларни, худди шунингдек, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади» мазмунидаги модда бутунлай чиқариб ташланмоқда.

Бу ўз навбатида меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш деганидир.

Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълумот берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг