Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

60 йил бирга яшаган эр-хотин бир кунда коронавирусдан вафот этишди

60 йил бирга яшаган эр-хотин бир кунда коронавирусдан вафот этишди

Фото: «dailymail.co.uk»

60 йил бирга умр кечирган британиялик Брин ва Пэт Хоуэллс 17 соат фарқ билан коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмишди, дея хабар берди «The Daily Mail».

Пэт Хоуэллс 4 апрель куни соғлигидан шикоят қилган, кўп ўтмай касаллик аломатлари унинг турмуш ўртоғида ҳам пайдо бўлган. Шундан сўнг иккаласи ҳам шифохонага ётқизилган, таҳлил натижалари коронавирус борлигини тасдиқлаган.

86 ва 80 ёшлардаги чол-кампир Ллантризант шаҳрида Гламорган қироллик госпиталида коронавирус беморлари учун мўлжалланган бўлимда ўпка сунъий вентиляциясига улаб қўйилганди. Пэт Хоуэллс 13 апрелга ўтар кечаси, унинг турмуш ўртоғи эса ўша куни кечаси ҳаётдан кўз юмди.

Қариндошлари Хоуэллсларнинг коронавирусни қаёқдан юқтириб олганини аниқлаша олмади. Чунки чол-кампир тўрт ҳафтадирки изоляцияда бўлишган. Улардан тўрт фарзанд, 11 невара ва 12 эвара қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг