Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британияда «тамаки тутунидан холи авлод» яратилади

Британияда «тамаки тутунидан холи авлод» яратилади

Фото: Freepik

Буюк Британияда 2009 йил 1 январдан кейин туғилганлар учун сигарета ва вейпларни сотиб олиш умрбод тақиқланади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Мамлакат парламенти 2026 йил 21 апрел куни «Тамаки ва вейплар тўғрисида»ги («Tobacco and Vapes Bill») тарихий қонунни якуний босқичда тасдиқлади. Ушбу қонун мамлакатда «чекишдан холи авлод» яратишга қаратилган.

Қонунга кўра:

2009 йил 1 январда ёки ундан кейин туғилган ҳар қандай шахсга (ҳозирда 17 ёш ва ундан кичик бўлганлар) Буюк Британия ҳудудида тамаки маҳсулотларини сотиш умрбод тақиқланади.

Сигарета сотиб олиш учун белгиланган ёш чегараси (ҳозирда 18 ёш) ҳар йили бир йилга ошиб боради. Бу дегани, тақиқ остига тушган авлод вакиллари ҳеч қачон қонуний равишда тамаки сотиб олиш ёшига етмайдилар.

Қонун нафақат сигареталарни, балки вейпларни ҳам қамраб олади. Ҳукумат болаларни жалб қилмаслик учун вейпларнинг таъмлари, қадоқлари ва дўконлардаги рекламаларини чеклаш бўйича янги ваколатларга эга бўлди.

Вояга етмаганларга тамаки ёки вейп сотган дўкондорларга жойида 100 фунт стерлинг миқдорида жарима солинади, такрорий қоидабузарликлар учун эса суд орқали каттароқ жарималар белгиланиши мумкин.

Қонун лойиҳаси Британия парламентининг иккала палатаси томонидан маъқулланган ва яқин кунларда Қирол Чарлз III томонидан имзоланганидан сўнг расмий кучга киради. Чекловларнинг амалда ижро этилиши 2027 йилдан бошланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг