Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Билайн» 91 нафар ходимнинг карантинга олиниши сабабини изоҳлади

«Билайн» 91 нафар ходимнинг карантинга олиниши сабабини изоҳлади

Куни кеча «Beeline Uzbekistan»нинг 91 нафар ходими карантинга жойлаштирилгани ҳақида хабар берилди.

Компания ушбу вазиятга аниқлик киритди ва қўшимча маълумот берди.

«Мамлакатда карантин чоралари жорий этилиши билан «Beeline» ходимларининг максимал қисмини масофавий ишлашга ўтказишни ташкил қилди.

Аммо, айрим операцион вазифалар мавжудлиги боис, биз ва жамоамизнинг бир қисми абонентларимиз «Beeline» хизматидан фойдаланишда давом эта олишлари ва компания мутахассислари билан доимо боғланиш имкониятига эга бўлишлари учун шундай мушкул пайтда офисда бўлишимиз шарт.

Афсуски, амалиёт шуни кўрсатадики, COVID-19 билан касалланиш хавфи ҳаммада мавжуд. Ходимларимиз COVID-19га дуч келиши мумкинлиги хатари пайдо бўлиши билан, компания тегишли санитария ва эпидемиология хизматлари билан биргаликда ишчиларни оммавий тарзда COVID-19дан тест синови ўтказди.

Ходимлар ва уларнинг қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, компания Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда, ўз ходимларини 14 кунлик карантинга жойлаштирди.

Вазият назорат остида, жамоамиз ва уларнинг яқинлари учун қилинаётган барча ишлар уларнинг фойдаси учун қилинмоқда.

Ходимларимизнинг ҳиссасини қадрлаймиз ва уларнинг садоқатли ва масъулиятли фаолияти учун миннатдормиз! Биз улар билан доимо алоқадамиз ва уларга зарур ёрдамни тақдим этамиз. Одамлар компаниянинг энг қимматли ресурси. Биз учун ходимларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги доимо устувор вазифа бўлиб келган ва бўлиб қолади», – вазиятни изоҳлади «Beeline Uzbekistan» бош директори Сергей Афонин.

Қайд этилишича, компания офисларида барча зарур ва тавсия этилган эҳтиёт чоралари кўрилган, мамлакатда карантин жорий этилган биринчи кундан бошлаб санитария-профилактика чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг