Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Билайн»нинг 91 нафар ходими карантинга жойлаштирилган

«Билайн»нинг 91 нафар ходими карантинга жойлаштирилган

Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 11 май соат 20:00 ҳолатига кўра ахборот берилди.

Қайд этилишича, Юқори Чирчиқ карантин полигонида 6384 нафар, «Умид Гулшани» оромгохида 44 нафар, жами 6428 нафар фуқаро стационар карантинга олинган.

Зангиота тумани юқумли касалликлар шифохонасида 65 нафар, Қуйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 33 нафар, Паркент ТТБда 202 нафар, Янгийўл ТТБда 150 нафар, Зангиота ТТБда 225 нафар, Қуйи Чирчиқ ТТБда 441 нафар, жами 1116  нафар фуқаро карантинга олинган.

Вилоятда жами 7544 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган. Уй шароитида 6520 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 1203 та, оилалар сони эса 1297 тани ташкил этади.

Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқародан 207 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган бўлиб, 128 нафар фуқаро соғайиб тиббий реабилитация марказларига ва яшаш манзилларига юборилди.

Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари сони вилоят бўйича: 203 нафар терапевт, 122 нафар реаниматолог, 82 нафар инфекционист, 132 нафар эпидемиолог, жами 539 нафар шифокор, 4246 та ўрта ва кичик тиббий ходимларини ташкил этади.

Амалга оширилган ишлар:

  • Юқори Чирчиқ карантин полигонида COVID-19 аниқланган 4 нафар фуқаро даволаш муассасаларига  ўтказилди.
  • Ғишт кўприк чегара постидан ўтган 218 нафар фуқародан 214 нафари Юқори Чирчиқ карантин полигонига, 3 нафари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.
  • Тез тиббий ёрдам автомашиналарида 34 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.
  • 91 нафар «Билайн» компанияси ишчилари Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.
  • Паркент туманидан уй карантинида бўлган 45 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.
  • Сэул – Тошкент Чартер рейсидан 127 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.
  • Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасида 1 нафар беморда COVID-19 аниқланлиги сабабли Республика эпидемиология, микробиология, юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилди.
  • Пискент туманидан 10 нафар ҳамшира, 5 нафар кичик тиббий ходимлар Юқори Чирчиқ карантин полигонига сафарбар қилинди.
  • Янгийўл шаҳар деҳқон бозорида фаолият юритаётган 220 нафар фуқародан COVID-19га анализ олинди.
  • Қуйи Чирчиқ  ТТБдан 1 нафар фуқаро Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасига юборилди.
  • Юқори Чирчиқ ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидан невропатолог, травматолог, кардиолог, гинеколог, гастроэнтеролог Юқори Чирчиқ карантин полигонига фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун юборилди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг