Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ботир Парпиев ва бошқалар. Қайси амалдорлар вакцина олган?

Ботир Парпиев ва бошқалар. Қайси амалдорлар вакцина олган?

Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган вакцинация жараёнларида ҳукумат вакиллари, ҳокимлар, олий ўқув юртлари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бошлиқлари, эл ардоғидаги санъаткорлар ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди. 

Жумладан:

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. Ботир Парпиев 1 август куни Moderna вакцинасини қабул қилган.

Бундан ташқари, Сенат раиси Танзила Норбоева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов ва соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Олимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ва Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов эмланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг