Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

COVID-19 препарати одамларда синовдан ўтказилмоқда

COVID-19 препарати одамларда синовдан ўтказилмоқда

Фото: «РИА Новости»

Япониянинг «Сионоги» (Shionogi & Co) компанияси коронавирус таблеткаларини одамларда синовдан ўтказишни бошлади, деб хабар бермоқда «Wall Street Journal» газетаси.

«Сионоги» ижрочи директори Исао Теширогининг сўзларига кўра, кунига бир маҳал ичиш керак бўлган дорилар назарий жиҳатдан вирусни беш кун ичида зарарсизлантиради. Препарат протеаз фаоллигини босади: бу фермент ёрдамида вирус одам ҳужайралари ичида нусха олади.

Теширогининг таъкидлашича, компания Японияда ўтказиладиган синовларга 50 дан 100 тагача соғлом одамни жалб қилишни режалаштирмоқда. «Сионоги» шу йил охирида плацебо назорати остида синовни бошлаши кутилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, синовлар кейинги йилга қадар давом этади.

Синаб кўрилаётган дорилар беморларни асоратлардан ва шифохонага ётишдан сақлай олиш-олмаслиги ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг