Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ипотекабанк» ходимида коронавирус аниқланди

«Ипотекабанк» ходимида коронавирус аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йил 24 май куни республика «Ипотекабанк» бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумотларга қараганда, касалликка чалинган фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди. Қўшимча эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

Бемор билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди. Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.

Банк биносида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария эпидемиологик осойишталиги агентлиги мутахассислари томонидан зарарсизлантириш ишлари ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг