Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус ҳақида расмий сайт ишга туширилди

Коронавирус ҳақида расмий сайт ишга туширилди

Скриншот

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги UZINFOCOM ягона интегратори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда жамоатчиликни коронавирус тўғрисида хабардор қилиш ва унинг тарқалишини олдини олишга қаратилган расмий веб-сайтни — http://coronavirus.uz/uz ишга туширди.

Веб-сайтда маъсул вазирлик ва идоралар томонидан коронавирус тарқалишини олдини олишда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида муҳим хабарлар бериб борилмоқда.

Сайтда хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз учун Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби ва хориждаги элчихоналаримизда фаолият кўрсатаётган вакиллар билан боғланиш учун маълумотлар ҳам кўрсатилган.

Янгилик ва статистик маълумотлардан ташқари коронавирус (COVID-19)нинг аломатлари, хавф гуруҳлари, диагностикаси ва юқтиришни олдини олиш учун меъёрлар ҳақида муҳим маълумотлар ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг