Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус кимда кўпроқ аниқланмоқда? Карантиндами ёки касалланганлар билан мулоқот туфайли?

Коронавирус кимда кўпроқ аниқланмоқда? Карантиндами ёки касалланганлар билан мулоқот туфайли?

Фото: Xabar.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда сўнгги 14 кун ичида коронавирус инфекцияси билан касалланиш манбалари таҳлил қилинди.

Охирги икки ҳафта давомида қайд этилган 542 ҳолатдан 235 таси хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар билан боғлиқ бўлди. Айниқса, бугун, 10 май (53 ҳолатда) ва 7 май (45 ҳолатда) кунлари бу борадаги кўрсаткичлар анча юқори бўлди.

Қолган 307 ҳолатда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиш орқали касаллик юқтирилган.

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 62 ҳолатнинг 53 таси хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар билан боғлиқ бўлди. Айни пайтгача касалланган 2411 нафар бемордан 1870 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 77 фоизни ташкил этмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг