Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус Қозоғистонга ҳам кириб келди

Коронавирус Қозоғистонга ҳам кириб келди

Иллюстратив фото (twitter.com/ChuBailiang)

Қозоғистонда икки кишининг коронавирус билан оғригани маълум  бўлди. Уларнинг иккиси ҳам Германиядан қайтиб келган фуқаролардир. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар бермоқда.

«Биз уч ойдан бери коронавируснинг кириб келишига қарши курашяпмиз. Импортнинг олдини олиш учун барча зарур чоралар кўрилди. Аммо бугун икки фуқаромиз коронавирус юқтириб олгани тасдиқланди. Улар Германиядан келган. Айни пайтда улар Олмаотадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанишмоқда. Беморлар ўзларини яхши ҳис қиляпти. Барча зарур чоралар кўрилмоқда», — дейди Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Элжан Биртанов.

Аввалроқ Қозоғистон мактабларида коронавирус туфайли муддатидан олдин таътил эълон қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг