Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусга чалинган яна бир пойтахтлик бемор вафот этди

Коронавирусга чалинган яна бир пойтахтлик бемор вафот этди

Шайхонтоҳур туманида яшовчи 51 ёшли Р.Н. (эркак)ни сўнгги 3-4 кун давомида ҳансираш безовта қилган.

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, 4 июль куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган ва «COVID-19» инфекциясига намуна олиниб, инфекция билан касалланганлиги тасдиқланган. Кўкрак қафаси рентген текширувидан ўтказилганда икки томонлама пневмония аниқланган.

Даволаниш динамикасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги ва ҳансираш кучайган. Шундан сўнг у 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ўтказилган. Бемор бундан аввал эпилепсия касаллиги билан назоратда турган, 2-гуруҳ ногирони.

Шифохонада бемор бир неча марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан онлайн режимида консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Бу мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалиниб вафот этган 48-бемордир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг