Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент «қизил» ва «сариқ» ҳудудларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шартлигини айтди

Президент «қизил» ва «сариқ» ҳудудларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шартлигини айтди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари тадбир аввалида мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Сўнгги ўн кунда ўрта ҳисобда кунига 70-80 кишида касаллик аниқлангани, ҳали хотиржамликка ўрин йўқлигини таъкидлади.

Охирги бир ойда 32 та чартер рейс орқали 8 мингга яқин, чегара постлари орқали 20 мингдан ортиқ фуқаролар юртимизга олиб келинган. Уларнинг кўпчилигида касаллик топилган. Шунингдек, қарийб 200 нафар халқаро юк ташувчи ҳайдовчида коронавирус аниқланган. Умуман, ҳозирги кунда уй шароитида 26 минг, стационарда 21 минг киши карантинда қолмоқда.

«Қизил» ва «сариқ» ҳудудлар ҳисобланган вилоят, шаҳар ва туманларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шартлиги яна бир бор айтиб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг