Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Соғайиш кўрсаткичи бўйича рекорд яна янгиланди

Соғайиш кўрсаткичи бўйича рекорд яна янгиланди

Фото: Xabar.uz

Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 22 нафар, 1-сон шаҳар клиник шифохонасида 49 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 2 нафар, 1-сон Республика клиник шифохонасида 84 нафар, 2-сон Республика клиник шифохонасида 1 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар, жами 172 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Аввал хабар берилганидек, бугун Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида 77 нафар бемор соғайганди.

Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун 249 нафар инсон коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич жорий йилнинг 3 июль куни қайд этилган бўлиб, 217 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, айни вақтда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 7060 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг