Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизидан зиёди тузалиб кетди

Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизидан зиёди тузалиб кетди

Фото: «Reuters»

Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони кундан-кунга камаймоқда, айни пайтда касалхоналарда 4 735 нафар инсон даволанишда қолмоқда, жами беморларнинг 90 фоизидан зиёдига жавоб берилган. Бу ҳақда «РИА Новости» ХХР соғлиқни сақлаш давлат қўмитасига асосланиб хабар берди.

Катта Хитой (материк)да коронавирус жами 81 171 нафар инсонда аниқланган, шулардан 73 159 нафари ёки 90,13 фоизи даволаниб чиққан.

Эпидемия бошланганидан бери, Хубэй провинциясини ҳисобламаганда, Хитойда коронавирусни юқтириш бўйича 13 370 ҳолат аниқланди, шундан 117 таси ўлим билан тугаган (0,87 фоиз). Эпидемия ўчоғи Хубэйга эса жами коронавирус юқтириш ҳолатларининг 67 801 таси тўғри келди, пневмониядан 3160 инсон вафот этган: ўлим кўрсаткичи — 4,66 фоиз.

Хубэйнинг ва айни пайтда эпидемиянинг маркази Ухань шаҳрида эса ўлими кўрсаткичи 5,04 фоизга тенг бўлди.

Хитойда янги турдаги коронавирус 3277 кишини ҳаётдан олиб кетди, мамлакат бўйича бу вирусдан ўртача ўлим кўрсаткичи — 4,03 фоиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг