Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аҳмаджон Мелибоев «Жаҳон адабиёти»га, Қулман Очилов «Ҳуррият»га бош муҳаррир бўлди

Аҳмаджон Мелибоев «Жаҳон адабиёти»га, Қулман Очилов «Ҳуррият»га бош муҳаррир бўлди

Бугун, 11 май куни Ўзбекистондаги таниқли босма нашрлардан бири — «Жаҳон адабиёти» журнали раҳбариятида ўзгариш бўлди.

Шу пайтга қадар журнални бошқариб келган Шуҳрат Ризаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимини тарк этди.

Унинг ўрнига таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоев тайинланган.

Шунингдек, куни кеча «Ҳуррият» мустақил газетасига ҳам янги бош муҳаррир тайинланди. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасига ўтган Ўктам Мирзаёров ўрнини Қулман Очилов эгаллади. У шу пайтга қадар «Правда Востока» газетаси масъул котиби лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг