Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бестселлер бўсағасида. Дастхат ёзиб бериш сурури

Бестселлер бўсағасида. Дастхат ёзиб бериш сурури

Тошкент шаҳрида таржимон ва журналист Шуҳрат Сатторовнинг «Биз ғалаба қозонамиз» номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

«BMB Trade Group» компанияси ҳамда «Facebook» ижтимоий тармоғидаги «Maslahat.uz» гуруҳи билан ҳамкорликда ташкил қилинган мазкур тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Китоб аҳолининг кенг қатлами учун мўлжалланган бўлиб, ундан «Муваффақият ва бахтиёрлик таркиби», «Мақсад ва ғалаба оралиғи», «Касбий юксалиш ва лидерлик», «Бизнес ва тадбиркорлик», «Келажакка мактублар», «Узоқ умр, саломатлик ва фойдали машғулотлар» сингари бўлимлар ўрин олган.

— Чамаси 20 йиллар бурун китобим чиқмагани боис ота-онамдан аразлаб юрганман. 20 йил шу мақсад ортидан қувдим. Кўплаб таржима китоблардан сўнг, ота-она дуоси, дўстларнинг хайрихоҳлиги билан пойтахт «юраги»даги шукуҳли меҳмонхонада илк муаллифлик китобимни тақдим қилдим, — дейди муаллиф. — Тақдимот фан ва санъат, бизнес ва маърифат, сиёсат ва адабиёт оламининг таниқли намояндалари билан янада файзга тўлди. Китоб юртдошларимизни орзу-мақсадлар йўлидан эътиқод билан боришга чорлайди, муносиб ҳаёт кечиришга ундайди.

Тақдимот сўнгида камдан-кам кузатиладиган ҳолат рўй берди. Китобхонлар, мухлислар моҳир таржимонни ўраб олиб, дастхат ёздиришди. Худди хориждаги каби — бестселлерни сотиб олишгандек, ўқувчиларнинг қувончи юз-кўзидан билинарди. Муаллифнинг ушбу асари қўлма-қўл бўлиб, бестселлерга айланишига тилакдошмиз.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг