Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг энг диққатга сазовор жойлари аниқланди (фото)

Дунёнинг энг диққатга сазовор жойлари аниқланди (фото)

1. Севильядаги Испания майдони

Фото: «Culture Trip»

Экспертлар жаҳондаги 99 та диққатга сазовор жой орасидан энг яхшиларини аниқлашди. Рейтинг сайёҳлар қолдирган изоҳлар, бронлаш сайтларидаги баҳолар, транспортнинг қулайлиги, хавфсизлик ва «Инстаграм»да энг кўп тилга олиниш каби жиҳатлар асосида тузилди.

Севильядаги Испания майдони жаҳондаги энг яхши диққатга сазовор жой деб топилди.

Етакчи бешлик қуйидагича кўриниш олди:

2. Маттерҳорн тоғи (Швейцария)


3. Пюи-дю-Фу (Франция) тарихий кўнгилочар парки


4. Кордова жомеъ масжиди (Испания)


5. Шайх Зайд Катта масжиди (БАА)

Кейинги ўринларда: Амстердамдаги Ван Гог музейи, Исландиядаги Мовий кўрфаз, Афина Акрополи, Будапештдаги Венгрия парламенти биноси, АҚШдаги Грейт-Смоки-Маунтинс миллий боғи.

Айрим машҳур гўшаларнинг ушбу рейтингдаги ўрни:

  • Колизей (Рим) — 15-ўрин
  • Метрополитен музейи (Нью-Йорк) — 18-ўрин
  • Эрмитаж (Санкт-Петербург) — 25-ўрин
  • Опера театри (Сидней) — 29-ўрин
  • Бурж-Халифа (Дубай) — 34-ўрин
  • Озодлик ҳайкали (Нью-Йорк) — 41-ўрин
  • Лувр музейи (Париж) — 43-ўрин
  • Эйфель минораси (Париж) — 56-ўрин
  • Тожмаҳал (Агра) — 88-ўрин.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг