Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳожибой Тожибоев асарларидан фойдаланиш учун лицензия тузиш керак бўлади

Ҳожибой Тожибоев асарларидан фойдаланиш учун лицензия тузиш керак бўлади

Эндиликда марҳум санъаткор, сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан фойдаланишда маълум чеклов амал қилади.

«Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатасининг саъйи-ҳаракатлари туфайли бадиий сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди.

Эндиликда унинг асарларидан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқи «Миллий ТВ» телеканали ва «Ориат Доно» радиоси томонидан лицензия асосида амалга ошириладиган бўлди. Бу муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишда улкан қадамдир», дейилади Санъаткор, ижодкор ва ижрочилар палатаси хабарида.

«Биз барча теле ва радиоканалларни республикамиз муаллифлари, шунингдек, хорижий муаллиф ва ижрочилар ҳуқуқларини бузмаслик учун муаллифлик ҳуқуқи эгалари, жумладан, Палата билан асарлардан фойдаланиш учун лицензия шартномаси тузишга чақирамиз», дейилади хабар якунида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг