Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кембриж луғати йил сўзини танлади

Кембриж луғати йил сўзини танлади

«Мухлис» (2016) филмидан кадр.

Кембриж луғати инглиз тили учун 2025 йил сўзини танлади — бу «парасоциал» (инглизча — parasocial) сифати.

Бу атама инсоннинг машҳур шахслар, китоб қаҳрамонлари ёки сунъий интеллект билан бир томонлама яқин алоқа ўрнатиши ҳодисасини ифодалайди. Муносабатлар ўзаро эмас, чунки машҳур шахс бу инсоннинг мавжудлигидан бехабар, персонажлар ва сунъий интеллектли суҳбатдошлар эса реал ҳаётда йўқ.

Шахс парасоциал алоқаларда, мулоқотнинг йўқлигига қарамай, ҳиссий боғлиқликни ҳис қилади. Масалан, ўзи боғланиб қолган таниқли актёр ёки спортчининг ҳаётида юз берган воқеалардан таъсирланади, унинг ўлимидан чуқур изтиробга тушади. Тўқима қаҳрамонлар ва нейротармоқлар билан ҳам худди шундай.

«Парасоциал» атамасини социологлар 1956 йилда ўйлаб топишган. Дастлаб у томошабинларнинг телебошловчилар ва актёрлар билан муносабатларини ифодалаган. Тушунча фақат илмий муҳитда қўлланилган. Сўзнинг академик муҳитдан ташқарида қўлланилиши ҳодиса жамиятда долзарблашганидан далолат беради.

Юқоридаги атамага Шоҳрух Хон бир йўла икки ролни ижро этган «Мухлис» (2016) филмида анча ойдинлик киритилган. Унда ашаддий мухлис (Гаурав Чандна) парасоциал босқичдан ҳам сакраб ўтиб, севимли актёри (Арян Хон)ни таъқиб қилишни бошлайди.

«Мухлис» (2016) филмидан кадр.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг