Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мурат Йилдирим Ўзбекистонга етиб келди

Мурат Йилдирим Ўзбекистонга етиб келди

Фото: «Xabar.uz»

«Осиё» телесериалидаги Демир роли билан ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган машҳур турк актёри Мурат Йилдирим Мухлиса Азизованинг «Scorpion» фильмида суратга тушиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 23 март куни Мурат рафиқаси, марокашлик гўзал Имона Элбани билан бирга Бухоро шаҳрига етиб келди. «Scorpion»да Мурат Йилдирим ижро этадиган саҳналарни суратга олиш ишлари Бухоро вилоятида эртага, 24 март кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 март куни Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси, «Scorpion» триллери продюсери Ойбек Абдушукуров туркиялик актёр Мурат Йилдирим билан Истанбул шаҳрида шартнома имзолаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг