Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўткир Ҳошимовнинг энг сара асарлари қайта чоп этилди

Ўткир Ҳошимовнинг энг сара асарлари қайта чоп этилди

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги «Oʻqituvchi» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан адабиёт мухлисларига атоқли адиб Ўткир Ҳошимовнинг бир қатор асарлари нашр этилди. Бу китоблар орасида «Баҳор қайтмайди», «Нур борки соя бор», «Икки эшик ораси», «Дунёнинг ишлари», «Тушда кечган умрлар» каби миллионлаб ўқувчилар меҳрини қозонган асарларни учратиш мумкин.

Айтиш керакки, Ўткир Ҳошимов ўз асарларидаги қаҳрамонларни жонли, ҳаётий қилиб тасвирлайди. Инсоний изтиробларни, унинг руҳий ҳолатини, атрофга муносабатини, ички кечинмаларини тўғри англаб, ўқувчига маҳорат билан етказа олади.

Унинг барча ҳикоя, қисса ва романлари китобхонлар томонидан катта қизиқиш билан мутолаа қилиб келинади. Янги нашрдан чиққан мазкур китоблар адабиёт ихлосмандлари учун муносиб совға бўлиши шубҳасиз.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг