Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон санъати оғир жудоликка учради

Ўзбекистон санъати оғир жудоликка учради

Ўзбекистон санъат арбоби, профессор, театр режиссёри, педагог Жўра Маҳмудов 80 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.

Жўра Маҳмудов 1942 йилда Тошкентда туғилган. 1971 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1992). 1971-75 йиллар Ўш, 1975-78 йиллар Самарқанд, 1983-94 йиллар Сирдарё театрларида бош режиссёр, 1978-83 йиллар телевидениеда, 1997- 2002 йиллар Ёш томошабинлар театрида режиссёр, 1994-97 йиллар Маданият ишлари вазирлигида етакчи мутахассис бўлиб ишлаган.

Жўра Маҳмудов фаолияти давомида «Она»,«Қиёмат қарз», «Инсонликка номзод», «Оғриқ тишлар», «Сохта оқсуяк», «Қаердасан, жон болам», «Қирол Лир» ва бошқа спектаклларни саҳналаштирган. Ҳар бир спектаклни бадиий-ғоявий юксаклиги, таъсир кучини оширишда тасвирий мусиқий, техник воситалардан унумли фойдаланган. Жўра Маҳмудов «Адолат куни», «Овсинлар», «Садоқат» каби саҳна асарлари, «Осмондан танга ёққан кун», «Томчи», «Алпомиш», «Иккивой ва Бешвой» каби кичик томошабинларга бағишланган эртак-пьесалар ҳам ёзган.

Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг