Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардор Раҳимхон ва яна 3 хонанданинг лицензияси тугатилди (видео)

Сардор Раҳимхон ва яна 3 хонанданинг лицензияси тугатилди (видео)

Фото: «Myday.uz»

Бугун, 31 май куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида «Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишга таклиф этилган 85 нафар санъаткордан 4 нафари келмагани сабабли Ўзбекистонда хизмат кўрсатган кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, хонандалар Асилбек Неъматов, Феруза Жуманиёзова ҳамда Тоҳир Усмоновнинг лицензиялари 2018 йил 31 майдан бекор қилинди. Бу ҳақдаги қарорни муассаса директори Одил Абдуқаҳҳоров ўқиб эшиттирди.

Йиғилишда олтита масала кўриб чиқилди. Уларнинг ичида хонандаларнинг одоби, хорижда концерт бериш, тўй-ҳашамлар, атроф-муҳит билан муомала қилиш, китобхонлик, яъни саводхонлик, қўшиқлар ва видеоклиплардаги мужмал, тутуриқсиз сўзлар ва шу каби муаммолар муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг