Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Scorpion» триллерини суратга олиш ишлари бошланди (фото)

«Scorpion» триллерини суратга олиш ишлари бошланди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, 23 март куни туркиялик киноактёр Мурат Йилдирим Мухлиса Азизованинг «Scorpion» триллерида суратга тушиш учун Ўзбекистонга етиб келган эди.

Айни кунларда машҳур актёр иштирокидаги саҳналар Бухоро вилоятида суратга олинмоқда. Шу билан бирга «Личный номер» (Россия) фильмидаги Умар Тамиев образи орқали ўзбекистонлик томошабинларга яхши таниш бўлган Вячеслав Разбегаев ҳам Бухоро вилоятида давом этаётган суратга олиш ишларида қатнашмоқда.

Шу йилнинг 28 март куни соат 11:00да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар пресс-клуби залида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Мурат Йилдирим иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан суратга олинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг