Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Кеча Алишер Навоий номидаги Кино саройида «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими ўтказилди. Унда таниқли юлдузлар, хорижий делегациялар меҳмонлари, ОАВ вакиллари ҳамда киноихлосмандлари иштирок этишди. Тадбир аввалида анъанага мувофиқ машҳурлар учун «қизил йўлак» ташкил этилди.

Очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Президентининг табригини ўқиб эшиттирди ва барчани Тошкент халқаро кинофестивали очилиши билан қутлади.

Маросим давомида кинофестиваль байроғи юқорига кўтарилиб, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали очиқ деб эълон қилинди. Шунингдек, таниқли меҳмонлар Филипп Киркоров ва Сердар Ортач томонидан қўшиқлар ижро қилинди. Миллий куй ва рақсларга ҳам бой ўтган очилиш маросими барчада илиқ таассурот қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябргача давом этади. Кинофестивалнинг бош ҳомийлари «Bosch» TM ҳамда «Easy Booking».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг