Юлдуз Усмонованинг АҚШдаги концерти ўтказилмайди
Юлдуз Усмонованинг 9 май куни кутилаётган АҚШдаги концерти бекор қилинди. Бу ҳақда Ocean Theatre ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
«Ҳурматли томошабинлар, чипта пулларини улар сотиб олинган жойдан қайтариб олишингиз мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ қатор америкалик сиёсатчилар унинг Исроил ҳақидаги сўзлари учун узр сўрашни талаб қилишганди.
Аммо Юлдуз Усмонова узр сўрамаслигини айтиб чиққан. «Агар сиз сионистлар, мени узр сўрайди деб ўйласангиз, сиз қаттиқ адашасиз», деди Усмонова.
Хонанданинг сўзларига кўра, норозиликларнинг кучайиши маҳаллий сиёсий жараёнлар, сайловлар билан боғлиқ ва қарама-қаршиликнинг ўзи шунчаки «унинг машҳурлиги учун ишлайди».
Нассо округи раҳбари ва губернаторликка номзод Брюс Блейкман ҳамда штат Ассамблеяси депутатлари Майкл Новахов ва Алек Брук-Красни концертни бекор қилишни талаб қилишганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter