Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1-ярим йилликда Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил қилган

1-ярим йилликда Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил қилган

2023 йилнинг I ярим йиллигида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 469 619 млрд сўмни ёки ўсиш сураъти 5,6 фоизни (йил бошидаги прогноз – 5,2 фоиз) ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бугун, 12 сентябр куни эълон қилган ҳисоботида маълум қилинди.

Ҳисоботда қайд этилишича, бунда, иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери хизматлар соҳаси бўлиб, унинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 6,4 фоизни ташкил этган. Шунингдек, саноат 5,6 фоизга, қурилиш ишлари – 4,8 фоиз ва қишлоқ хўжалиги 3,8 фоизга ўсди.

2023 йилнинг I ярмида иқтисодий ўсиш қуйидаги талаб омиллар ҳисобига эришилди:

  • якуний истеъмол 6,9 фоизга ошди, бунда, аҳоли реал даромадлари 6,5 фоизга ошиб, аҳоли жон бошига умумий даромадлар 9,3 млн сўмни ташкил этди.
    Шу билан бирга чакана савдо айланмаси 133 трлн сўмни (ўсиш – 6,9 фоиз), умумий пул тушумлари (нақд ва терминал) 295,4 трлн сўмни (30,7 фоиз), ўртача номинал иш ҳаққи 4,3 млн сўмни (22 фоиз) ташкил этди.
  • давлат бюджети харажатлари 25,3 фоизга (129,1 трлн сўм) ўсди;
  • асосий капиталга инвестициялар 7,9 фоизга ошди (139 трлн сўм);
  • экспортнинг номинал ўсиши 23 фоизни (12,1 млрд долл) ва импорт 17 фоизни (17 млрд долл) ташкил этди;
  • иқтисодиётга кредит қўйилмалари қолдиғи 25,1 фоизга (441,9 трлн сўм) ошди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг