Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2023 йил якунлари бўйича йиллик инфляция 8,77 фоизни ташкил қилди

2023 йил якунлари бўйича йиллик инфляция 8,77 фоизни ташкил қилди

2023 йил якунлари бўйича 8,77 фоизлик инфляция қайд этилди.

Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, бу «янги даврда қайд этилган энг паст инфляция» ҳисобланади.

Статагентликнинг маълум қилишича, декабрда ойлик инфляция 1,24 фоизни ташкил этган, бунда озиқ-овқатлар 1,3 фоизга, ноозиқ-овқатлар 1,0 фоизга, хизматлар 1,5 фоизга қимматлаган.

Қайд этилишича, декабрь ойи давомида асосий озиқлардан шакар 0,8 фоизга, гуруч 0,4 фоизга, тухум 0,3 фоизга, қўй гўшти 0,3 фоизга, мол гўшти 0,2 фоизга, ёғ 0,2 фоизга, ун 0,1 фоизга арзонлаган.

Шунингдек, бензин ой давомида 3,3 фоизга, пропан 5,1 фоизга ошган бўлса, «метан» нархларида ўзгариш бўлмаган.

Йиллик ҳисоботда эса буғдой уни ва кунгабоқар ёғи нархларида пасайиш кузатилган бўлса, гуруч (38,7 фоиз), мол ва қўй гўшти (9,3 фоиз), тухум (11,7 фоиз) ва шакар (11 фоиз) қимматлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг