Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банкоматларда фоизсиз нақдлаштириш ҳақидаги хабарлар рад қилинди

Банкоматларда фоизсиз нақдлаштириш ҳақидаги хабарлар рад қилинди

Бугун, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда банкоматлардан нақд пул ечишни фоизсиз амалга ошириш жорий этилиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Молия вазирлиги расмийси мазкур хабарни рад этиб, бундай тартиб режалаштирилмаётганини қайд этди.

«Ижтимоий тармоқларда давлат банклари акциядори бўлган тижорат банклари карталаридан банкоматларда нақдлаштириш комиссияси бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, бундай режа йўқ», – дейди вазирлик ходими.

Шунингдек, нақдлаштириш комиссияси бекор қилинса, банклар банкоматлар тармоғини ривожлантиришдан манфаатдор бўлмай қолиши таъкидланди.

«Айниқса, олис ҳудудларда банкоматлар шундоқ ҳам зарарга ишлайди, сабаби сарф-харажати кўп», – дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлиги Ўзбекистонда аксарият давлат банкларининг асосий акциядори ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг