Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Байрамларнинг мафкуравий мазмунини кучайтириш концепцияси» ишлаб чиқилади

«Байрамларнинг мафкуравий мазмунини кучайтириш концепцияси» ишлаб чиқилади

Вазирлар Маҳкамасининг умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларнинг ғоявий ва мафкуравий мазмун-моҳиятини кучайтириш орқали халқнинг бой маданий мероси ҳамда ўзига хослигини асраб-авайлаш, ҳар бир фуқарода ватанга дахлдорлик, миллий бирдамлик ва ғурур туйғуларини кучайтиришни назарда тутувчи «Ўзбекистонда байрамларнинг мафкуравий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра:

  • Ўзбекистонда байрамларнинг мафкуравий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш концепцияси;
  • Ўзбекистонда байрамларнинг мафкуравий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш концепциясини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари дастури;
  • Умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросимларда «Янги Ўзбекистон боғи»даги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросимини ташкил этиш тўғрисидаги низом;
  • Умумхалқ байрамларини нишонлашнинг намунавий регламенти;
  • Касб байрамларини нишонлашнинг намунавий регламенти;
  • Муҳим саналарни нишонлашнинг намунавий регламенти;
  • Халқаро кунларни нишонлашнинг намунавий регламенти;
  • Байрамларнинг тоифаларга ажратилган рўйхати ҳамда уларни кўтаринки руҳда ўтказишга масъул давлат органлари ва ташкилотлар рўйхати  тасдиқланади.

Ушбу ҳужжат лойиҳасини амалга ошириш натижасида миллий ва маданий урф-одатлар, маросимлар ва тарихий қадриятларни сақлаб қолиш, уларнинг келажак авлодларга етказилишини таъминлашга устувор аҳамият берувчи ташаббусларни қўллаб қувватлаш ҳамда фуқароларда миллий қадриятлар, тарих ва миллий рамзларни қадрлаш, ғурур-ифтихор ва бирдамлик туйғуларини уйғотиш кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг