Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Блогерлар чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг (фото + видео)

Блогерлар чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг (фото + видео)

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг 12 апрелида старт берилган Блогерлар чемпионати якунига етгани ҳақида хабар берган эдик. Шу йилнинг 14 июнь — Халқаро блогерлар куни «Lotte City» меҳмонхонасида Блогерлар чемпионатининг ғолиб ва совриндориларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик ёш интернет-фойдаланувчилари орасида профессионал блог юритиш кўникмаларини юксалтириш орқали уларнинг фуқаролик жамиятидаги фаоллигини ошириш, ўзбек тилида блог юритувчи блогерларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, блогерлар томонидан ёзилган фикрларни кенг жамоатчиликка етказишда кўмак бериш, жамиятдаги турли муаммоларни муҳокама қилиш ва бу орқали жамоатчилик фикрини шакллантириш, ўзбек блогерлари ўртасида ижодий ва дўстона муҳитни шакллантириш, интернет тармоғида ўзбек тилидаги фойдали ресурсларни бойитиш мақсадида ташкил этилган чемпионат катта қизиқиш уйғотиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Учинчи бор ташкил этилган Блогерлар чемпионатида кимлар ғолиб бўлгани, қайси иштирокчилар номинациялар бўйича тақдирлангани кўпчиликни қизиқтирса керак. Қолаверса, муштарийларга ўзлари севиб ўқиган блогпостларнинг, мириқиб томоша қилган видео ва фотоблогларининг муаллифлари билан танишиш қизиқ бўлса керак. Демак, ғолиб ва совриндорлар билан танишинг!


1-ўрин: Шаҳноза Тўрахўжаева

Финалдаги иши: «Бизга турли иттифоқлар керак»

Шаҳноза Тўрахўжаева — 2018 йилги Блогерлар чемпионати ғолиби.
Фото: «Xabar.uz»
Шаҳноза Тўрахўжаева — 2018 йилги Блогерлар чемпионати ғолиби.
Фото: «Xabar.uz»

2-ўрин: Хушнудбек Худойбердиев

Финалдаги иши: «Меҳнатнинг таги меҳнат. Роҳат қачон?»

Хушнудбек Худойбердиев
Фото: «Xabar.uz»
Хушнудбек Худойбердиев
Фото: «Xabar.uz»

2-ўрин: Музаффар Қосимов

Финалдаги иши: «Ортда қолиб бўлмайдиган пойга»

Музаффар Қосимов
Фото: «Xabar.uz»

3-ўрин: Муслим Мирзажонов

Финалдаги иши: «Митти “жангчилар”...»

Муслим Мирзажонов
Фото: «Xabar.uz»

3-ўрин: Исроил Тиллабоев

Финалдаги иши: «Илм скаутлари»

Инновация вазири ўринбосари Шерзод Шерматов 3-ўрин соҳиби Исроил Тиллабоевни тақдирламоқда.
Фото: «Xabar.uz»

3-ўрин: Жавоҳир Иззатуллаев

Финалдаги иши: «Сен унда зор, мен бунда зор: илм-фан ва саноат ўртасидаги жарлик»

Шерзод Ғуломов 3-ўрин соҳибига мукофотни топширмоқда.
Фото: «Xabar.uz»
Блогерлар чемпионатида 3-ўринни эгаллаган Жавоҳир Иззатуллаев айни пайтда Корея Республикасида таҳсил олаётгани сабабли мукофотни блогернинг отаси қабул қилиб олди.
Фото: «Xabar.uz»

3-ўрин: Феруза Сатторова

Финалдаги иши: «Мактаб ихтирочиларни етиштириб чиқаряптими ёки мақсадсиз ёшларни?»

Блогерлар чемпионатида 3-ўринни эгаллаган Феруза Сатторова айни пайтда АҚШда экани сабабли мукофотни блогернинг синглиси қабул қилиб олди.
Фото: «Xabar.uz»

Блогерлар чемпионати номинацияларининг ғолиблари рўйхати:

«Блогерлар эътирофига сазовор бўлган блогпост» номинацияси:

Ғолиб: Фаррух Жабборов

Қайси иши учун: «(П)АХТАХОНАдан мактуб» номли блогпости учун

Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров номинация ғолиби Фаррух Жабборовга институтнинг махсус совғасини топширмоқда.
Фото: «Xabar.uz»

«Ўқувчилар эътирофига сазовор бўлган блогпост» номинацияси номинацияси:

Ғолиб: Шоҳбозбек Долимов

Қайси иши учун: «Вақт қадри (ўзбек ёшлари учун)» номли блоги учун

Блогер Шоҳбозбек Долимов «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ижодий гуруҳи раҳбари Жамшид Ниёзовдан дипломни қабул қилиб олмоқда. 
Фото: «Xabar.uz»

I босқичда энг юқори баҳо олган блогер номинацияси:

Ғолиб: Шукуржон Исломов

Қайси иши учун: «Нима(га) керак маънавият?» номли блогпости учун

Ушбу номинация ғолиби Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдирланди. Ғолибга мукофотни марказ раҳбари Алишер Қодиров топширди.
Фото: «Xabar.uz»

II босқичда энг юқори баҳо олган блогер (ёки II босқич чемпиони)

Ғолиб: Исроил Тиллабоев

Қайси иши учун: «Малака оширишми ёки “давления” оширишми?» номли блогпости учун

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди номинация ғолиби Исроил Тиллабоевга «UNICEF» ташкилотининг эсдалик совғасини топширди.
Фото: «Xabar.uz»

«Энг яхши видеоблог» номинацияси:

Ғолиб: Гулруҳойим Юсупова

Қайси иши учун: «Ижтимоий тажриба: Бола ўғирланиши» номли блоги учун

Гулруҳойим Юсупова Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди. Номинация ғолибига мукофотни Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмонова топширди.
Фото: «Xabar.uz»

«Энг яхши фотоблог» номинацияси:

Ғолиб: Даврон Алижонов

Қайси иши учун: «“Teazeal” — Ватандан Ватангача», «Ўзбекистон келажаги буюк давлат» ёхуд саёҳатни бирга қиламиз! (3+1/56)» номли блогпости учун

Ушбу номинация ғолиби Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан тақдирланди. Даврон Алижонов тақдирлаш маросими бўлаётган вақтда Францияда экани боис совғасини вакили қабул қилиб олди.
Фото: «Xabar.uz»

Бирлашган миллатлар ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан таъсис этилган «Медиа информацион саводхонлиги ва фуқаролик журналистикасига қўшган ҳиссаси учун» номинацияси:

Ғолиб: Дилшод Нуруллоҳ

Қайси иши учун: «“Лайк” босиш масъулияти ёхуд сизни бошқаришларига йўл қўйманг!» номли блогпости учун

Номинация ғолиби Дилшод Нуруллоҳ мукофотни қабул қилиб олмоқда.
Фото: «Xabar.uz»

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан таъсис этилган «Альтернатив энергия манбаларидан фойдаланишни энг яхши тарғиб қилган блогер» номинацияси:

Ғолиб: Сарвар Қурбонов

Қайси иши учун: «Қуёш энергиясидан текин фойдаланиш ростдан ҳам текинми?» номли блогпости учун

Инновация вазири ўринбосари Шерзод Шерматов номинация ғолиби Сарвар Қурбоновни тақдирламоқда.
Фото: «Xabar.uz»

Халқ таълими вазирлиги томонидан таъсис этилган «Халқ таълими тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари таҳлил қилинган энг яхши блогпост» номинацияси:

Ғолиб: Исроил Тиллабоев

Қайси иши учун: «Ўқитувчини бухгалтерликдан қутқаринг!», «Малака оширишми ёки “давления” оширишми?», «Илм скаутлари» номли блогпостлари учун

Халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев Исроил Тиллабоевни тақдирламоқда.
Фото: «Xabar.uz»

Қўшимча мукофот: Феруза Мамирова

Қайси иши учун: «Инклюзивлаштирилмаган жамиятимиз ёхуд қачон имконияти чекланган шахслар соғлом одамлар каби таҳсил олади?» номли блогпости учун

Халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев Феруза Мамировани тақдирламоқда.
Фото: «Xabar.uz»
«El Madad» ташкилоти имконияти чекланган бўлишига қарамай Блогерлар чемпионатида муносиб иштирок этган Феруза Мамировани махсус совға билан тақдирлади.
Фото: «Xabar.uz»

Қўшимча мукофот: Замира Юсупова

Қайси иши учун: «Кимё қийин фанми?» номли блогпости учун

Халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев Замира Юсуповани тақдирламоқда.
Фото: «Xabar.uz»
Ушбу номинация ғолиби, шунингдек, «UNICEF» ташкилотининг эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазирлиги томонидан таъсис этилган «Ҳуқуқий мавзуни энг яхши ёритган блогер» номинацияси

Ғолиб: Фарҳод Абдураҳмонов

Қайси иши учун: «Халқ ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмайдими ёки қонунлар бузилишига асосий айбдор ким?» номли блогпости учун

Адлия вазирининг ўринбосари Акбар Тошқулов номинация ғолибини аниқлаб бермоқда.
Фото: «Xabar.uz»
Номинация ғолиби Фарҳод Абдураҳмонов айни пайтда хорижда бўлганлиги сабабли мукофотни унинг номидан «Xabar.uz» таҳририяти ходими қабул қилиб олди.
Фото: «Xabar.uz»

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таъсис этилган «Олий таълим тизими ислоҳотларини ёритиб борган энг яхши блогер» номинацияси:

Ғолиб: Бахтиёр Ғозиев

Қайси иши учун: «Устоз, бу фан менга нега керак?» номли блогпости учун

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан бўйича ўринбосари Узоқбой Бегимқулов номинация ғолиби Бахтиёр Ғозиевни тақдирламоқда.
Фото: «Xabar.uz»

«Истеъмолчилар ҳуқуқи мавзусидаги энг яхши блогпост» (Таъсисчи: Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси)

Ғолиб: Исомуҳаммад Ўратов

Қайси иши учун: «Ўзбекистонда назорат харидини жорий этиш вақти келмадими?» номли блогпости учун

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси ўринбосари Нодирбек Юсупов номинация ғолиби Исомуҳаммад Ўратовга мукофотни топширмоқда.
Фото: «Xabar.uz»

Қўшимча мукофот: Дилфуза Эргашева

Қайси иши учун: «Буни ҳар биримиз билишимиз керак!» номли блогпости учун

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси ўринбосари Нодирбек Юсупов номинация ғолиби Дилфуза Эргашевага мукофотни топширди.
Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси томонидан таъсис этилган «Блогерлар чемпионатининг энг фаол блогери (аёл блогер)» номинацияси:

Ғолиб: Азиза Қурбонова

Қайси иши учун: «И. Т. – нафратланаман, кечирим сўрайман»«Мен кутаётган 15 кун»

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маъруфова номинация ғолиби Азиза Қурбоновага мукофотни топширмоқда.
Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси томонидан таъсис этилган «Аёлларнинг муаммолари ва уларнинг ечимларини очиб берган энг яхши блогер» номинацияси:

Ғолиб: Санжар Саид

Қайси иши учун: «Она қотил, айбдор эса — ҳамма» номли блогпости учун

Санжар Саид
«Xabar.uz»

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси томонидан таъсис этилган «Аёлларнинг муаммолари ва уларнинг ечимларини очиб берилган энг яхши блогпост» номинацияси:

Ғолиб: Фарида Хайрулла қизи

Қайси иши учун: «Болам касал бўлса, "болничний" очтиролмайман!»«Хавотир»«Нотенглик» номли блогпостлари учун.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маъруфова номинация ғолиби Фарида Хайрулла қизига мукофотни топширмоқда.
Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси томонидан таъсис этилган «Аёлларни тадбиркорликка жалб этишга қаратилган илғор ғоялари учун» номинацияси:

Ғолиб: Зуҳра Абдураҳмонова

Қайси иши учун: «Уй бекалари учун: «Инстаграм»да қандай қилиб пул топиш мумкин?» номли блогпости учун

Зуҳра Абдураҳмонова тақдирлаш маросимига етиб келолмагани сабабли унинг номидан мукофотни Баҳор Боймирзаева қабул қилиб олди.
Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси томонидан таъсис этилган «Хотин-қизлар саломатлигини юксалтиришга оид новаторлик таклифлари учун» номинацияси:

Ғолиб: Роҳила Мирзааҳмедова

Қайси иши учун: «Соғлом аёл — жамият илдизи» номли блогпости учун

Роҳила Мирзааҳмедова тақдирлаш маросимига етиб келолмагани сабабли унинг номидан мукофотни Гулруҳойим Юсупова қабул қилиб олди.
Фото: «Xabar.uz»

Шунингдек, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан таъсис этилган «Чемпионат кашфиёти бўлган блогер» номинацияси бўйича Ситора Исомуддинова ғолиб деб топилди. Мазкур иштирокчи тақдирлаш маросимига етиб келолмагани боис совғани унинг номида «Xabar.uz» портали мухбири қабул қилиб олди.

Блогерлар чемпионатининг 1-босқичига 387 та, 2-босқичига 64 та, финал босқичига 21 та, умумий ҳисобда 472 та ижодий иш (матнли, фото, видеоблоглар) келиб тушди. Статистик ҳисоб-китобларга кўра, келиб тушган ишлар BLOG.XABAR.UZ платформасида 170 минг мартадан кўпроқ ўқилган, уларга 3001 нафар ўқувчи томонидан 3065 та изоҳ ёзиб қолдирилган.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги чемпионатни юқори савияда ташкил этгани, жамиятда эркин фикрни ривожлантириш, фуқаролик журналистикасини қўллаб-қувватлашга қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш йўлидаги ҳамкорлиги учун «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали раҳбари Жамшид Ниёзовни махсус совға билан тақдирлади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев Жамшид Ниёзовни тақдирламоқда.
Фото: «Xabar.uz»
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев Жамшид Ниёзовни тақдирламоқда.
Фото: «Xabar.uz»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг