Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бухоро» халқаро аэропорти – МДҲ мамлакатларидаги энг яхши аэропорт деб топилди

«Бухоро» халқаро аэропорти – МДҲ мамлакатларидаги энг яхши аэропорт деб топилди

Фото: ЎзА

Москва шаҳрида Халқаро фуқаро авиациясининг «Аэропорт» ассоциацияси томонидан ўтказилган танловнинг «МДҲ мамлакатларидаги энг яхши аэропорт» номинациясида 2017 йил натижаларига кўра «Бухоро» халқаро аэропорти ғолиб бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

«Бухоро» халқаро аэропорти МДҲ мамлакатларидаги 100 мингдан 500 мингача йўловчи ташувчи ҳаво бандаргоҳлари ўртасида юқори натижалари учун махсус кубок ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Совриндор аэропорт 2017 йилда халқаро ва ички йўналишларда 190 минг йўловчига хизмат кўрсатди. Юк, почта ва пулли багаж ташиш салмоғи аввалги йилгига нисбатан ошди. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланди. Аэропортда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш доимий эътиборда.

«Бухоро» халқаро аэропортига 2016 йилда Халқаро ISO 9001:2015 сертификати берилган.

«Бухоро» халқаро аэропорти «Йилнинг энг яхши аэропорти» номинацияси бош совринига бешинчи бор сазовор бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг